Ўзбекистон Давлат санъат институтида профессор–ўкитувчилар бўлажак санъаткорларга тахсил бермокда, улардан фан доктори, профессорлар – 8 та, фан номзоди, доцентлар – 32 та, катта ўкитувчи – 38 та, ассисент–ўкитувчилар – 35 та. Кўринадики, профессор-ўкитувчиларнинг илмий-методик савияси нисбатан яхши кўрсаткичга эга. Бу кўрсаткични янада юксалтириш максадида четдан юксак малакали мутахассислар таклиф этилди. Улар хам ўз навбатида талабаларимизнинг хар томонлама чукур билим олишлари учун ўз кучларини аямаяптилар.

Институтда бакалавриат ва магистратура мутахассисликларида тахсил олинади. Июнь ойида институт талабаларининг анъанавий кўрик-фестивали ва “Очик эшиклар куни” ўтказилади, унга бутун республика театрлари ва маданият масканларидан рахбарлар таклиф этилди. Улар битирувчиларимизнинг махоратларини кузатиб, ўзларига маъкул бўлган мутахассисларни ишга таклиф килдилар, шу аснода ўзига хос кадрлар бозори уюштирилди.

Институтдаги мавжуд 13 та кафедра фаолият кўрсатади. Кафедралар ўкитувчилари ўкув йили давомида талабаларнинг билимини рейтинг асосида бахолаб борадилар, бу талабаларнинг ўзлаштириш даражасида ўз аксини топди.

Булардан ташкари ўкув–услубий йўналишда куйидаги ишлар амалга оширилади:

Магистратура бўйича янги стандартлар тайёрланади ва Олий таълим вазирлиги томонидан тасдикланади.

Янги стандартлар асосида тузилган ўкув режалар хам вазирлик томонидан тасдикланади ва янги ўкув йили ана шу режалар асосида бошланади.

Институтнинг 13 та кафедраси тасарруфидаги 82 та мутахассислик фанларидан намунавий ўкув дастурлари тайёрланиб, Олий таълим вазирлигининг олий ўкув юртлари фаолиятини Мувофиклаштирувчи кенгаш мухокамасига топширилди ва тасдикдан ўтказилди.

Профессор–ўкитувчиларнинг янги замонавий ахборот ва педагогик технологиялар асосида дарс ўтишлари назорат остига олинмокда. “Зиё-нет” ахборот тармоги учун ўкув–услубий, илмий–ижодий, ташкилий–тузилмавий сохаларга оид кўплаб маълумотлар тайёрланди ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг ахборот технологиялари марказига такдим этилди, институт веб сайтига жойлаштирилди.

Талабалар билимини бахолаш ва назорат килиш рейтинг тизими асосида ташкил этилди, хар ўкув сессиясида назорат тизими ишга туширилди. Мутахассислик фанларидан ижодий характердаги 15 дан ортик “Очик дарс”лари ўкув театрида кенг жамоатчилик, мутахассислар хамда тегишли ташкилот вакиллари иштирокида намойиш этилди. Бу борада профессор–ўкитувчилар В.Умаров, Н.Абдурахмонов, О.Салимов, Б.Холмирзаев, С.Корабоев, Ж.Махмудов, Ш.Аббосовларнинг очик дарсларини кайд этиш мумкин.

Ўкув жараёнини амалиёт билан янада якинлаштириш максадида Республикамиздаги етакчи санъат масканлари бўлган Ўзбекистон Миллий театри, Алишер Навоий номидаги Катта Академик театри, Аброр Хидоятов номли Ёш тамошабинлар театри, Республика Кўгирчок театри, “Илхом” театри кабилар билан якиндан алока ўрнатилган.

Миллий театрда Инобат Турсунованинг “Бир канотлилар” (сахналаштирувчи режиссёр – Мунаввара Абдуллаева), Шиллернинг “Макр ва мухаббат” (сахналаштирувчи режиссёр Тургун Азизов), Одил Ёкубовнинг “Бир кошона сирлари” (сахналаштирувчи режиссёр Тургун Азизов) сингари асарлар бизнинг талабаларимиз ижросида сахнага кўйилди.

Республика Кўгирчок театрида институтимизнинг Кўгирчок театри санъати талабалари томонидан “Куёнчанинг саргузашти”, “Зумрад ва Киммат” сингари асарлар сахнага кўйилди.

Мутахассислик фанларини ўзлаштиришда санъат олий ўкув юртларида “Мастер–класс” дарсларининг ўрни катта эканлигини кайд этган холда, бу жабхага жиддий эътибор каратилди. Россия, Козогистон каби мамлакатлардан келган юкори малакали мутахассислар талабаларимиз учун махсус “Мастер-класс” ўтказдилар.

Россиялик санъат усталари Василий Лановой хамда Александр Кузнецовлар билан ижодий учрашувлар ўтказилди.

Ижодкор талабаларнинг ўкув–хаваскор фильмлари доирасидаги халкаро кинофестиваллар ташкил этилмокда. Кинофестивалда бизнинг талабаларимиз хам ўзларининг энг яхши асарлари билан катнашиб совринли ўринларни эгалламокдалар.

Рахбарият институтда тахсил олаётган ёш нихолларга алохида эътибор бермокда. Талабаларнинг ижодий кечалари ўтказилмокда.

Институтнинг профессор-ўкитувчилари давлат грантлари танловида катнашиб, 1та грантни кўлга киритишга муваффак бўлишди.

Институт профессор–ўкитувчиларининг сафи ёш-мутахасислар билан бойитилди. Хозирги кунда институтнинг 13 та кафедрасидан 10 тасида иктидорли ёш мутахассислар фаолият кўрсатишмокда.

Институт профессор–ўкитувчиларининг Мустакил хамдўстлик мамлакатлари давлатлари билан вактинчалик узилиб колган алокалари тикланмокда. Жумладан, Москва санъат академияси ва Козогистон миллий санъат академияси билан аълокаларимиз тикланиб, профессор-ўкитувчилар ва талабалар ўртасида ижодий хамкорликни йўлга кўйиш масаласи хал килинди.

Козогистон миллий санъат академиясининг бир гурух талабалари институтимизга ташриф буюришади. Келгусида бизнинг институт талабалари хам ўз амалиётларини Олмаотада ўтказишлари режалаштирилмокда.

Президентимиз томонидан санъатга эътибор, шу жумладан, бизнинг Институтимизга берилган бино ва яратилган шароит 2005-2006 ўкув йилида ўкув жараёнини яхшилаш, талабаларнинг фанларни ўзлаштириши, мутахасислик фанларидан соха сирларини пухта ўрганишни такозо килади. 1-курс талабаларини лотин алифбосида босилган дарсликлар ва ўкув кўлланмалари билан таъминлаш масаласида хам ижобий силжишлар йўк эмас. Санъатшунослик кафедраси профессори С.Турсунбоевнинг “Хорижий театр тарихи”, “Ўзбек театри”, Сахна харакати кафедрасининг профессори А.Исмоиловнинг «Сахна киличбозлиги», Драма театри ва кино актёри кафедрасининг доценти Ж.Махмудовнинг “Актёрлик махорати” дарслиги, “Сахна нутки” кафедраси профессори М.Исроиловнинг “Монолог устида ишлаш” каби дарслик ва услубий кўлланмалари шу сохада амалга оширилган ишлар махсули хисобланади.

Институт рахбарияти Жахон стандартлари талабларига жавоб берадиган кадрлар тайёрлаш ва бозор иктисодиёти шароитларига кўникма хосил килиш ва ана шу талабларни инобатга олган холда кадрлар тайёрлаш максадида янги бўлимлар очишни, жумладан, Санъат менежментларини тайёрлашни режалаштирган.

 

 

 

07.03
ЎзДСИ “Ўқув театри”да 8-март “Хотин-қизлар” байрамига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
2012 йил 7 март куни ЎзДСИ “Ўқув театри”да 8-март “Хотин-қизлар” байрамига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда институт ўқитувчи ва талабалари ўзларининг бетакрор ижодий чиқишлари билан томошабинларни хушнуд этдилар.
 
05.03
“Қўғирчоқ театри актёрлиги санъати”
2012 йил 5 март санасидан Ўзбекистон давлат санъат институтининг 1-курс “Қўғирчоқ театри актёрлиги санъати” бўлими талабалари “Наврўз” умум халқ байрами тантаналарида иштирок этиш учун жалб этилди.
 
02.03
ЎзДСИда “Санъатшунос кадрларни тайёрлаш ва улардан фойдаланиш масалалари” мавзуидаги 4-Республика семинари бўлиб ўтди.
2012 йил 2 март куни соат 10.00да институт видеоконференция залида “Санъатшунос кадрларни тайёрлаш ва улардан фойдаланиш масалалари” мавзуидаги 4-Республика семинари бўлиб ўтди. Давра суҳбати шаклида ўтган семинарда шу соҳага ойид кўплаб муаммолар ўртага ташланди ва шу муаммоларни ҳал этишга қаратилган таклифлар ҳам тақдим этилди.
 
>
Какой из наших факультетов вы бы выбрали ?