Бу олий ўкув даргохи 1945 йилда ташкил этилган. Ўшанда у Тошкент Давлат театр санъати институти деб юритилган. Институт фаолият бошлаган дастлабки даврда учта:актёрлик, режиссёрлик хамда театршунослик факультетлари бўлган. Тошкент Давлат театр санъати институти Ўзбекистон, шунингдек, Тожикистон, Туркманистон, Козогистон ва Киргизистон республикалари учун актёр, режиссёр, театршунос мутахассислар тайёрлаган. Институтнинг актёрлик махорати ва режиссура, сахна нутки, санъатшунослик кафедраларига дастлаб таникли санъаткорлар И.Радун, Н.Алиева, М.Григорьев рахбарлик килишган. Кейинрок очилган сахна харакати кафедрасига П.Дроздов мудир этиб тайинланган.

Институт фаолиятининг дастлабки йилларида талабаларга мутахассислик фанлардан М.Уйгур, Е.Бобобожонов, П.Верхатцкий, К.Хўжаев, С.Табибуллаев, А.Гинзбург, М.Рубинштейн, Н.Тимофеева, С.Гутманович, И.Акбаров, С.Векслер каби машхур санъаткорлар, олимлар дарс беришган. 1954 йилда институтда рассомлик факультети очилган. Шундан сўнг бу олий илм даргохи Тошкент Давлат театр ва рассомлик санъати институти деб юритила бошланган. Мазкур институтда 1990 йиллар аввали кўшни республикалар учун хам санъатнинг турли сохалари бўйича малакали мутахассислар тайёрланган. козок, тожик, туркман, киргиз, коракалпок, уйгур, корейс, грек актёрлик курсларига талабалар кабул килинган.

Институтда 1958 йилда мусикали драма актёрлиги бўлими, 1974 йилда кўгирчок театри актёрлиги бўлими, 1978 йилда кўгирчок театри режиссёрлиги бўлими ташкил этилган. 1950 йиллар ўрталаридан шу институтни тамомлаган Л.Хўжаева, Т.Хўжаев, М.Фаттохов, О.Чернова, Р.Сайфутдинов, Ш.Аббосов, А.Кобулов каби кўплаб иктидорли санъаткорлар хам ўзлари тахсил олган даргохда педагоглик фаолиятини бошладилар. 1989 йилда институтда теле-радио режиссёрлиги бўлими, 1991 йилда кино, телеоператорлик бўлими, 1993 йилда овоз режиссёрлиги хамда санъатшунослик журналистикаси бўлимлари очилди. 1991 йилдан санъат олий ўкув даргохи Маннон Уйгур номидаги Тошкент Давлат санъат институти деб юритила бошланди. Санъат олий ўкув даргохида 1997 йилда эстрада актёрлиги, эстрада ва оммавий томошалар режиссёрлиги бўлимлари, 1999 йилда сахна ва экран драматургияси бўлими, 2002 йилда мусикий театр режиссёрлиги бўлими очилди. Институтда "Таълим тўгрисидаги конун" ва "Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури" асосида замонавий таълим талабларига мос ўкув дастурлари ишлаб чикилди, дарслик ва ўкув кўлланмалари яратилди. 2005 йилда Ўзбекистон Президенти карорига асосан институтга янги замонавий мухташам бинолар мажмуаси берилди.

Бакалавриатура

Хозирги пайтда институтда кўйидаги ихтисосликлар бўйича мутахассислар тайёрланади:
- Санъатшунослик (турлари бўйича);
- Актёрлик санъати (турлари бўйича);
- Режиссёрлик (турлари бўйича);
- Техноген санъати (турлари бўйича).
Институт ушбу йўналишлар бўйича таянч олий ўкув юрти саналади.

Магистратура

Институтда хозир кўйидаги йўналишлар бўйича магистратура мавжуд:
- театршунослик;
- сахна ва экран санъати драматургияси;
- санъатшунослик журналистикаси;
- драматик театр ва кино актёрлик санъати;
- кўгирчок театри актёрлик санъати;
- эстрада актерлиги санъати;
- мусикий театр актёрлиги санъати;
- драма режиссёрлиги;
- мусикий театр режиссёрлиги;
- кўгирчок театри режиссёрлиги;
- телевидение ва радио режиссёрлиги;
- эстрада ва оммавий томошалар режиссёрлиги;
- кино-телеоператорлик;
- кино, телевидение, радио ва театр томошалари овоз режиссёрлиги.

 

08.06
“Талаба ёшларнинг XII фестивали” ва Очиқ эшиклар хафталиги
Республикамиз мустаққиллигининг 20 йиллигини нишонлаш арафасида турар эканмиз санъат институти талаба ва устозлари қутлуғ байрамни илмий-ижодий ютуқлар билан қарши олишга интилмоқдалар. Бугунги кунда юртимиз жаҳон ҳамжамиятида ўзига хос мавқега, эътиборга эга бўлган бир даврда театр чин манода халқ овозига, хақиқий ижодий майдонига айланмоқда.
 
26.05
Диккат
Ўзбекистон давлат санъат институти
2009-20010 ўқув йилига қуйидаги бакалаврлик таълим йўналишлари бўйича абитуриентларни
 
13.10
УЙЛАНИШ
Тўрт йил тушдек бир давр. Ғир этиб ўтади-ю, кетади. Мана, гўё кечагина олийгоҳ остоналарига қадам қўйган бугунги тўртинчи босқич “Драма ва кино актёрлиги” гуруҳи талабалари энди сарҳисоб палласида.
 
>
Какой из наших факультетов вы бы выбрали ?


 

Портал Государственной Власти Республики Узбекистан www.gov.uz

Образование в Республике Узбекистан
www.edu.uz